«Ўзэкспомарказ»да агросаноат комплекси учун минитехнологиялар ва ихчам асбоб-ускуналарнинг “Uzbekistan Agrominitech Expo – 2015”X халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдоси ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси, машиналари ва асбоб-ускуналарининг “Uzbekistan Agrotechmash Expo – 2015” IV халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси очилди.

«Ўзэкспомарказ»да агросаноат комплекси учун минитехнологиялар ва ихчам асбоб-ускуналарнинг “Uzbekistan Agrominitech Expo – 2015” X халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдоси ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси, машиналари ва асбоб-ускуналарининг “Uzbekistan Agrotechmash Expo – 2015” IV халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси очилди.

Кўргазмалар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва Фермерлар кенгаши томонидан ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари И.Эргашев, Фермерлар кенгаши раисининг ўринбосари Ф.Қулматов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ўз самараларини бераётганини таъкидлади. Бу жараёнда ишлаб чиқаришга замонавий технологияларнинг татбиқ этилаётгани муҳим ўрин тутмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 15 майдаги «Қишлоқ хўжалигининг машинасозлик корхоналарини бошқаришни янада такомиллаштириш ва молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори мамлакатимизда замонавий, унумдорлиги юқори, ички ва ташқи бозорда рақобатбардош қишлоқ хўжалиги техника ва ускуналари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётир.