23c 2 Мамлакатимизда ахборот узатишнинг миллий тизими ва қулай ахборот маконини шакллантириш, замонавий, ишончли ва хавфсиз маълумотлар базасини яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борадаги эзгу саъй-ҳаракатлар ахборот хизматлари бозорини ривожлантириш, миллий маълумотлар базаси ёрдамида халқаро ахборот тармоқларига кириб боришда муҳим аҳамият касб этаётир.

Мамлакатимизда ахборот узатишнинг миллий тизими ва қулай ахборот маконини шакллантириш, замонавий, ишончли ва хавфсиз маълумотлар базасини яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борадаги эзгу саъй-ҳаракатлар ахборот хизматлари бозорини ривожлантириш, миллий маълумотлар базаси ёрдамида халқаро ахборот тармоқларига кириб боришда муҳим аҳамият касб этаётир.

Халқимизнинг бебаҳо меросини миллий сайтларга жойлаштириш, шу орқали навқирон авлодга тўлиқ маълумот бериш, мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини юксалтириш мақсадида кўплаб лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги UZINFOСOM маркази томонидан “ZiyoNET” тармоғида ташкил этилган “Ўзбекистоннинг маданий мероси” бўлими шундай лойиҳалардан биридир.

Пойтахтимиздаги Алоқа тарихи музейида бўлиб ўтган тадбирда ушбу янги ресурс бўлими, унинг имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Мазкур бўлимда юртимизнинг тарихий-маданий ёдгорликлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, замонавий бунёдкорлик иншоотлари, қадамжолар хусусидаги маълумотлар уч тилда мунтазам бериб борилади. Ушбу манбани бойитиш мақсадида “Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси” акцияси ҳам ўтказилмоқда. Ушбу акцияда фойдаланувчилар ўз яшаш ҳудудига хос бўлган моддий ва номоддий мерос объектлари ҳақида маълумот, сурат ва видеотасвирларни тақдим этиши мумкин. Уч босқичда ўтадиган мазкур лойиҳа интернет ўқувчиларида катта қизиқиш уйғотмоқда.